tg-me.com/AsanovEldar/4879
Last Update:
Бугун ChatGPT'нинг жуда фойдали бир хислатига эътибор қаратдим. Ўзимизнинг жайдарича тилда ёзилган нарсани ташласангиз, американча, европача терминлар ва қадриятлар билан қайта ишлаб беради.
Масалан, "жўралар билан йиғилишиб бир фойдали хайрли иш қилмоқчийдик, савоб бўлади" деган мазмунда бирор матн берсангиз, ичига inclusivity, building sustainable community, empowerment деган чиройли гаплардан қўшиб беради. Натижада маҳалла чолларининг дуосини олиш мақсадида маҳалладошлар ва қўшни маҳалладагилар учун ташкилланган ош кичик қишлоқ жамоасида инклюзивликни ошириш (inclusivity), барқарор ҳамжамият қуриш (building sustainable community), ёши катта одамларнинг эйжизмга қарши имкониятларини кенгайтириш (empowerment) каби мақсадларни кўзлаган маданий алмашинув тадбирига (cross-cultural event) айланади. Ҳозир ижтимоий фаолиятда мода бўлаётган қадриятларни сингдириб беради хуллас.
Лойиҳа ва ташаббусларингизни Ғарб одами тушунадиган тилга ўгирмоқчи бўлсангиз, фойдаланинг.
@AsanovEldar
BY Асанов формати
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/AsanovEldar/4879